Республика ишчи гуруҳи иштихон туманида хотин-қизлар фаолияти билан танишди
Иштихон туманига Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Озода Парпибоева, вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи, вилоят ҳокимининг ўринбосари Зебинисо Раҳмоновалар хотин-қизлар фаолиятини ўрганиш мақсадида, Иштихон туманига ташриф буюрди.
Ишчи гуруҳи туман ҳокими вас сектор раҳбарлари билан биргаликда дастлаб, "Халқобод барака чеварлари" корхонаси фаолияти билан танишди.