Бугунги кунда Иштихон туманида "темир дафтарда"ги аҳолини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга амалий ёрдам бериб уларнинг бандлигини таъминлаш энг асосий вазифалардан бири этиб белгилаб берилган.
Белгиланган режа асосида бугун тумандаги 4 та сектордаги "темир дафтар"га киритилган оилаларнинг 116 нафар аъзоларига тикиш машиналари, мотокултиваторлар, пишириқ печлари, дурадгорлик ва пайвандлаш ускуналари топширилди.
Топшириш жараёнларида сектор раҳбарлари ҳам иштирок этиб, "темир дафтар"даги оилаларга даромад олиб келиши ва иш билан банд бўлиши юзасидан ўз тавсияларини берди. Уларнинг келгусидаги ишларига омад тилаб асбоб ускунларни ўз эгаларига топширдилар.
Иштихон туман ҳокимлиги ахборот хизмати