"Темир дафтар"даги оилаларнинг 116 нафар аъзоларига асбоб - ускуналар берилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугунги кунда Иштихон туманида "темир дафтарда"ги аҳолини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга амалий ёрдам бериб уларнинг бандлигини таъминлаш   энг асосий вазифалардан бири этиб белгилаб берилган.

Белгиланган режа асосида бугун тумандаги 4 та сектордаги "темир дафтар"га киритилган оилаларнинг 116 нафар аъзоларига тикиш машиналари, мотокултиваторлар, пишириқ печлари, дурадгорлик ва пайвандлаш ускуналари топширилди.

Топшириш жараёнларида сектор раҳбарлари ҳам иштирок этиб, "темир дафтар"даги оилаларга даромад олиб келиши ва иш билан банд бўлиши юзасидан ўз тавсияларини берди. Уларнинг келгусидаги ишларига омад тилаб асбоб ускунларни ўз эгаларига топширдилар.

 

Иштихон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM