Давлат тест маркази томонидан 2020-2021-ўқув йили учун ўтказилган тест синовлари натижалари 2020 йил 25 сентябрь куни соат 15:00 да эълон қилинди (https://t.me/rasmiydtm).
Республика олий таълим муассасаларига:
давлат гранти асосида минимал ўтиш бали – 68,0 балл;
тўлов-контракт асосида минимал ўтиш бали – 56,7 балл этиб белгиланди.
Шунингдек, ёшларнинг таълим олиши учун имконият яратиш мақсадида базавий тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилмаган, лекин 56,7 балл ва ундан юқори балл тўплаган абитуриентларга табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш имконияти яратилади (2019 йилда 32 948 нафар абитуриент ушбу имкониятдан фойдаланган).
Агарда тест синовлари натижалари абитуриентларни қониқтирмаса, Давлат тест марказининг апеллация комиссияси ўз фаолиятини 2020 йил 28 сентябрдан бошлайди.