Иштихон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Шерзод Ибрагимовнинг маҳаллаларда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ва келгусидаги режалар ҳақида туман аҳолисига мурожаати

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ассалому алайкўм, Ҳурматли иштихонликлар!

Мамлакатимиз иқтисодиётини янада ривожлантириш, ҳалқ фарованлиги даражасини юқори поғоналарга кўтариш, кичик ва оилавий бизнес, хусусий тадбиркорликни оммалаштириш ва тараққий топтириш, айниқса, бу йил ўзгача касб этмоқда.

Ҳар бир ҳудудда имкониятлардан фойдалниб, тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ва  даромадларини оширишга устуворлик берилмоқда. Бу борада Иштихон туманида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.

Иштихон туманининг аҳоли сони 244,4 минг нафарни ташкил килиб, ишсизлар сони 11,7 минг нафарни, ишсизлик даражаси 9,2 фоизни ташкил қилади. 

Бугунги кунгача туманда давлат  руйхатдан ўтказилган жами тадбиркорлик субъектлари сони 6 583 та, шундан,

- 2537 та юридик корхоналар

 - 4046 та якка тартибдаги тадбиркор (ЯТТ) мавжуд

Ўтган 4 ойда 280 та юридик 2904 та (ЯТТ) давлат рўйхатидан ўтказилиб фаолиятини бошлади.

Йил якунигача яна 408 та юридик ва 607 та Якка тартибдаги жами 1015 та тадбиркорлик субъектларини ташкил этишни режамиз бор.

Уларни кўчма савдо шаҳобчалари, аукцион савдолари орқали ажратилаётган ер майдонлари ва имтиёзли кредитлар ҳисобига амалга оширамиз.

Туманда жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида умумий қиймати 45 млрд.29 та лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 116 та янги иш ўринларини яратилди.Лойихаларни шакиллантириш ва амалга оширишда хизмат курсатиш сохалари ривожланмаган махаллаларга эътибор каратаяпмиз.мисол учун

          - Одил маҳалласида “Муқимтош" МЧЖ корхонаси томонидан умумий қиймати 10.0 млрд. сўмлик маиший хизмат курсатиш маркази ва истирохат боғиташкил этиш орқали 25 та янги иш ўринлари яратилди.

Туманда 2022 йил якунига кадар умумий қиймати 666.7 млрд.  сўмлик, 95та лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 1456 та янги иш ўринларини яратиш белгиланган.

2022 йилнинг январ-апрел ойлари давомида хизматлар соҳасида барча турдаги йуналишлар буйича 4321 та доимий иш урни  ва узини-узи бандлиги таъминланди

Маҳаллаларда  21 турдаги зарурий хизмат шаҳобчаларини ташкил этиш бўйича 137 та лойиҳаларни ишга тушуриш орқали 151 та иш ўринлари яратилди.

Хизмат курсатиш сохасида  2022 йил давомида умумий лойиҳа қиймати 206,7млрд. сўмлик, 418та лойиҳаларни ишга тушуриш орқали 12 050та янги доимий ва мавсумий иш ўринлари яратилади.

Йил бошидан

- 280 та кичик бизнес субъектлари, 2904 та ЯТТ ташкил этилди.

Туманда  давлат  руйхатдан  ўтиб, фаолият юритаётган жами тадбиркорлик субъектлари сони 6 583 тани ташкил этади.

Йил якунига кадар яна 408 такичик бизнес субъектлари ва 607 та ЯТТ ташкил этилиш режамиз бор.

Шунингдек, йил якунига кадар - 5621 нафар фуқаролар ўзини-ўзи банд қилиниб, 5 350 нафар норасмий ишчилар фаолияти легаллаштирилади.

41 та маҳаллаларда 8 та йўналишларда 10 тадан 50 тагача хонадонларни қамраб олган  лидер тадбиркорлар аниқланиб, 3 100 та ҳонадонлар боғланган. Йил якунигача тўлиқ 62 та маҳаллаларда тўлиқ лидер тадбиркорларга 6 100 та ҳонадонлар боғланади.

Мисол учун: -  “Халқобод”МФЙда ҳоким ёрдамчиси Фозилов Инатилло томонидан лидер тадбиркор томонидан аҳоли хонадонларигахонаки жўжалар етказиб берилди. Натижада 65 та хонадондаги78нафаришсиз фуқаролар бандлиги таъминланди.

Ғалладан қисқарган майдонданлардан 392 гектари 2 613 та лотга бўлиниб, савдога чиқарилиб, ғолиблари аниқланди. Шундан, жами ғолиб бўлганлар таркибида та дафтарлардан 1 793 нафар (71 %) яъни "темир дафтар"дан 406 нафар (15,5 %), "аёллар дафтар"идан 277 нафар (10,6 %) ва "ёшлар дафтар"идан 1 минг 110 нафар (42,4%);

Мисол учун: “Бўронхужа” маҳалла ҳоким ёрдамчиси тавсияси асосида 11,8 гектар ер майдони 79 та лот ғолиблари аниқланган бўлиб, ижтимоий дафтарлардаги 74 нафар (94 % улуш) фуқароларга ер ажратиб берилди.

Ушбу ерларга бир маҳалла бир маҳсулот тамойили асосида 11,8 гектар картошка майдондан 295 тонна картошка ҳосил олиш режалаштирилган.

Туманда 347 та бўш турган ер участкалари аниқланганиб тегишли ташкилотлар хулосалари асосида аукцион савдолари чиқариш бошлаб юборилди.

86 та бўш бино ва иншоотлар аниқланган бўлиб, шундан 5 та бўш бино ва иншоотлар аукцион савдолари чиқарилиб қолганлари негизила инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Бу йўналиш бўйича йил якунига қадар, 86 та бўш бино ва иншоотларда лойиҳаларни амалга ошириш натижасида 196 та янги иш ўринлари яратилади.

15 та махаллада 119та кучма савдо нуқталари аниқланиб “К-савдо” тизими оркал аукцион савдоларига чиқарилди.

Бундан ташкари дафтарларда мавжуд маблаглардан ахоли бандлигини таъминлаш борасида амалий ишлар амалга оширилди.

Иштихон туманида бугунги кунга кадар “Темир дафтар”да турган 568 та оилаларгатадбиркорлик вамеҳнатга лаёқатли аъзоларини бандлигини таъминлаш мақсадида 1 млрд. 190 млн. сўмлик асбоб ускуналар ажратилди;

Туманда 2022 йилнинг ўтган даврида “Ёшлар дафтари”да турган 212 нафар ёшларга тадбиркорлик ва ўзини-ўзи бандлигини таъминлаш мақсадида 363,1 млн. сўмлик асбоб ускуналар ажратилди;

 

    Ҳурматли Иштихонликлар!

    Туманда тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда аҳоли даромадларини ошириш борасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқиш олдимизда турган муҳим вазифалардан бўлиб қолади ва бу борада барча куч ва имкониятлардан фойдаланамиз.

Эътиборингиз учун раҳмат.

2015-2022 © Ishtixon tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM