Битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш ишлари бошлаб юборилди
Tue, 04/08/2020 - 12:14Жорий йилда иштихон туманидаги умумиаълим мактабларида ўқиган 3926 нафар ўқувчилар мактабни битирди. Уларнинг бандлигини таъминлаш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири бўлиб турибди. Шу мақсадда туманда амалий ишлар бошлаб юборилди. Жумладан, Зарбанд маҳалласида фойдаланишда бўлмаган ерга сув чиқарилиб, ток кўчатлари экилиб, бу ерда узумзор барпо қилинади ва битирувчиларга 50 сотихдан бўлиб берилиши режалаштирилган.