Режага мувофиқ камбағал оилаларга яна бир бор озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди
Wed, 22/07/2020 - 21:22Пандемия даврида аҳолини моддий томондан қўллаб қувватлаш мақсадида бир қанча чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, моддий ёрдамга мухтож, камбағал оилаларни моддий томондан қўллаб-қувватлаш мақсадида "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати фаолият кўрсата бошлади. Иштихон туманида ҳам мазкур ҳаракат доирасида камбағал оилаларни моддий томондан қўллаб-қувватлаш жумладан, озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш ишлари режа асосида амалга ошириб келинмоқда. Режага мувофиқ яна бир маротаба камбағал оилаларга 13 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.