Янгиликлар

Иштихон туманида Халқаро хотин-қизлар байрами кўтаринки руҳда нишолланди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугун Иштихон туманида 8- март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан байрам тадбирлари ташкил этилди. Куннинг биринчи ярмида туман марказидаги мусиқа ва санъат мактабида концерт дастури намойиш қилинди. Байрам тадбирида туман ҳокими Шуҳрат Негматов иштирок этиб, хотин-қизларни байрам билан табриклади.

Пластик шаклидаги янги кадастр паспортининг намунаси тақдим этилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ўзбекистон Республикасининг янги шаклдаги кадастр ҳужжати NFC — смарт чипи ўрнатилган пластик картадан иборат. У эски услубдаги кадастр паспортидаги барча маълумотларни ўз ичига олади. Шунингдек, интерактив давлат хизматларининг ягона порталига уланиш имкониятига эга.

Ушбу технологиянинг афзалликлари орасида коммунал тўловларни янги кадастр картаси орқали тўлаш имкониятини таъкидлаш мумкин. Бу тўловларни амалга ошириш жараёнини сезиларли даражада соддалаштиради ва коммунал инстанцияларнинг иш самарадорлигини оширади.

ОТМларда ҳар ойда коррупцияга қарши курашиш кунини белгилаш таклиф этилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Самарқанд давлат университетида Олий Мажлис Сенати Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Ботир Матмуратов вилоятдаги олий ўқув юртлари ректорлари, проректорлар, ўқитувчи ва талабалар билан коррупцияга қарши курашишга бағишланган учрашув ўтказди.

Энг йирик коррупция ҳолатлари қурилиш ва таълим соҳаларида учраётгани, унга қарши курашда аввало, олий таълим даргоҳи ректорлари, ўқитувчиларининг ўрни катта эканлиги, талабалр ўртасида ижтимоий сўровлар ўтказиш лозимлиги айтилди.

Энди ҳудудлар тадбиркорлик ривожига қараб баҳоланади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

— Эшитишимча, 1 мартдан тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига баҳо бериш тизими жорий этилар экан. Хўш, бу тизим қандай амалга оширилади? Баҳолаш натижалари нималарга сабаб бўлиши мумкин?

Шоҳрухбек ОДИЛОВ.

Фарғона вилояти.

 Сурайё ҒАФФАРОВА,

Адлия вазирлиги масъул ходими:

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM