Янгиликлар

Ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш хизмати мамлакатимизнинг ўндан ортиқ ДХМларида кўрсатиляпти

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ижтимоий тармоқларда фуқароларимизга қулай бўлиши учун паспорт ёки ҳайдовчилик гувоҳномасини исталган ҳудуддан олиш имкониятини яратиш кераклиги ҳақида таклифлар тарқалмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб барча Давлат хизматлари марказлари аксарият хизматларни давлат қонунларига бўйсуниш ҳуқуқи (экстерриториал) тамойили асосида кўрсатмоқда.

Онкологик беморларга ёрдам кўрсатиш бўйича call-марказлар ташкил этилади

Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар бермоқда. “Онкологик хизматни янада ривожлантириш ва онкологик касалликларнинг кечки босқичларини бошидан ўтказаётган беморларга тиббий-психологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди (892-сон, 24.10.2019 й.).

Қарорга мувофиқ, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳудудий филиалларининг мавжуд қувватлари доирасида паллиатив тиббий ёрдам кўрсатиш бўлимлари ташкил этилади.

Хориж экспертлари: Ўзбекистон - Буюк Ипак йўли юрагидаги бриллиант

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

International Policy Digest экспертларининг фикрича, Ўзбекистон ривожланган саноат соҳаларига эга, яхши диверсифицион (захира имконияти кўп) иқтисодиёт, озиқ-овқат ва текстиль саноати, қазилма бойликлари, хом ашё ресурсларига эга бўлган улкан салоҳиятли мамлакат.

Шунингдек, Марказий Осиёдаги энг кўп сонли ва энг ёш аҳоли, шу билан бирга юқори даражали таълимга эга. Қолаверса, нафақат сармоядорларни, балки хорижий йирик давлатларни ҳам жалб этадиган Хитой, Россия, Европа ва Яқин Шарқ ўртасида стратегик аҳамиятли ҳудудда жойлашган.

Оқдарё, Иштихон, Пайариқ, Каттақўрғон, Паст Дарғом ва Қўшработ туманлари аҳолиси оқова сув хизматлари билан таъминланмаган

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Вилоят «Сувоқова» ДУК қайд қилинган туманларда ушбу хизматни йўлга қўйиш буйича амалга ошириладиган ишлар ҳамда дастлабки ҳисоб-китоблар асосида қурилиш ва молиялаштириш ишларига талаб этиладиган маблағлар миқдори бўйича таклифларни ишлаб чиққан.

Таклифга асосан 9 та оқова сувларини тозалаш иншоотлари ва жами 185,5 километр оқова сув тармоқлари қурилиши амалга оширилади.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM