33 млн. 440 минг сўмлик дори-дармон воситалари хотин-қизларга тарқатилди. Бу ҳали ҳаммаси эмас

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ўзбекистон касаба  уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2020 йил 31 мартдаги 18-47 “с” сонли  карорига асосан  ҳудудларда хотин-қизларни муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб – қувватлаш мақсадида ишчи гуруҳлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Жумладан, Иштихон туманида ўрганиш ишлари олиб борилиб, ёрдамга мухтож хотин-қизлар рўйхати шакллантирилди ҳамда уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган манзилли чора-тадбирлар дастури  ишлаб чиқилди. Шу асосда  биринчи навбатда дори-дармон билан таъминлаш учун 35 млн. 900 минг сўм, маиший техникалар билан таъминлаш учун 33 млн. 440 минг сўм миқдорида маблағ ажратилган. Ажратилган маблағлар ҳисобига ишчи гуруҳ томонидан шакллантирилган рўйхат асосида 36 нафар хотин-қизларга замонавий тикув дастгоҳлари, 20 нафар муҳтож оилаларда истиқомат қилувчи хотин-қизларга дори-дармон воситалари етказиб берилди.

– Ёрдамга муҳтож хотин-қизларнинг уй-жойларини таъмирлаш учун 69 млн. 378 минг сўм маблағ ажратилган, – дейди агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши раиси Матлуба Музрапова. – Бу маблағларга ёрдамга муҳтож хотин-қизларнинг уйларини таъмирлаб олишлари учун қурилиш материаллари етказиб берилади. Ҳозирги кунда тумандаги ёрдамга мухтож хотин-қизларнинг уйларини таъмирлашлари учун ишлатиладиган қурилиш материаллари қайси тури кераклиги бўйича рўйхат шакллантирилган.

Иштихон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM