6 август куни соат 15:00 дан бошлаб вилоят телевидениеси орқали “Кун мавзуси” кўрсатувининг навбатдаги сони эфирга узатилади.
Тўғридан-тўғри эфирга узатиладиган кўрсатувда вилоят Марказийбанк бош бошқармаси, вилоятдаги "Халқ банки", "Агробанк", "Ипотеека банк" ва "Микрокредитбанк" вилоят филаллари раҳбарлари банк кредитлари ажратилиши, маблағнинг кимларга берилаётганлиги, камбағалликни қисқартириш борасидаги саъй-ҳаракатлар хусусида сўз юритилади.
Кўрсатув давомида пандемия шароитида тадбиркорлик ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш масаласи ҳам муҳокама қилинади.
Азиз юртдошлар!
Сизда банк кредитлари ажратилиши юзасидан савол, таклиф ёки мулоҳазалар бўлса, ҳозирдан бошлаб 66-233-96-01, 66-233-96-07, 66-233-96-08, 66-233-96-09 рақамли телефонларга қўнғироқ қилишингиз мумкин.
Мутасаддилар Сиз томонингиздан берилган барча мурожаатларга жавоб қайтаради.