Иштихоннинг барча маҳаллаларида замонавий электрон ҳисоблагичлар ўрнатилмоқда

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ҳар йили куз-қиш мавсумида Иштихон туманининг тоғ ёнбағрида жойлашган Бешбола маҳалласи аҳолиси электр энергияси муаммолари борасида турли идораларга мурожаат қилишдан чарчамасди. Энди бу муаммолар “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти ишчилари томонидан ижобий ҳал этилди.

Жамият мутахассислари маҳалланинг ўтган асрнинг 50-йилларида ўрнатилган симёғоч ва электр кабелларини алмаштиргач, бу камчиликлар бартараф бўлди. Маҳалла бўйлаб 0,4 кВли паст кучланишли ҳаво тармоғига 50 дона темир-бетон устунлар ва юқори кучланишли ҳаво тармоғига 450 метр симлар тортилди.

Жамият томонидан “2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида”ги қарорга мувофиқ, Иштихон туманида 13 дона трансформатор пункти, 17,5 км электр тармоғи ҳамда 300 донадан ортиқ темир бетон устунлари ўрнатилди.
Шунингдек, туманнинг Зарбанд, Чиғатой, Гулобод, Борлос, Минглар, Баҳрин, Зарбулоқ, Чақар, Қайирма, Сафохўжа, Шайхислом каби ўндан зиёд маҳаллаларга 6,4 км тармоқлар тортилиб, 180 донадан ортиқ темир бетон устунлари ўрнатилди. Шунингдек, 8 дона турли қувватли трансформатор пунктларини ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, туманнинг барча маҳаллаларида автоматлаштирилган АСКУЭ тизимига уланган замонавий электрон ҳисоблагичлар ўрнатилмоқда.

“Самарқанд ҲЭТК” акциядорлик
жамияти матбуот хизмати.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM