Аввал хабар берганимиздек, бугун Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Гулнора Маърупова Иштихонда бўлиб, тумандаги хотин-қизлар билан суҳбатлашди. Суҳбат давомида аёлларнинг оиладаги ўрни, тарбия, қайнона-келин муносабатлари ҳақида сўз юритди. Шунингдек, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш борасида туманда амлага оширилаётган ишлар таҳлилига ҳам тўхталиб ўтди. Бундан ташқари хотин-қизларга тадбиркорликни йўлга қўйишда асқотадиган маслаҳатларини берди. Учрашув сўнгида 25 нафар тикувчилик қилиб оиласи, рўзғорига фойда келтириш истагида бўлган хотин-қизларга тикув мошиналари тарқатилди.
Иштихон туман ҳокимлиги ахборот хизмати