Самарқанддан кимлар давлат мукофоти олди?

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 27 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат ва оммавий ахборот воситалари соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига кўра тақдирланганлар орасида вилоятимиздан қуйидагилар бор:

“Ўзбекистон Республикаси халқ устаси” фахрий унвони билан
АСАДОВ Миржамол - Республика “Ҳунарманд” уюшмаси аъзоси, ёғоч ўймакорлиги устаси

“Эл-юрт ҳурмати” ордени билан
МУҲИДДИНОВ Муслиҳиддин Қутбиддинович - Самарқанд давлат университетининг мумтоз адабиёт тарихи кафедраси профессори

“Дўстлик” ордени билан
ҚОДИРОВ Баян - Ургут тумани маданият бўлими қошидаги мақом тўгараги раҳбари

“Содиқ хизматлари учун” медали билан
МИРЗАЕВ Манучеҳр Бобораҳимович - Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари

“Соғлом турмуш” медали билан
ТУГАНОВА Барно Асроровна - Пайариқ туманидаги “Манзурабону” нодавлат таълим муассасаси раҳбари

“Шуҳрат” медали билан
УМАРОВА Анзират Очиловна - Самарқанд вилояти мусиқали драма театри вокал артисти

Zarnews.uz

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM