Иштихонда хотин-қизлар ижтимоий қўллаб-қувватланмоқда

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва нуфузини ошириш, уларнинг моддий ва маънавий қўллаб-қўвватлаш,  ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ҳамда ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада Иштихон туманида ҳам кўпгина амалий ишлар қилинмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси касаба уюшмалари федерацияси томонидан хотин-қизларни моддий қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини кучайтириш орқали ҳаётини йўлга қўйиб олишлари учун 140 миллионлик қурилиш материаллари ва дори-дармон воситалари етказиб берилди. Жумладан, 136 миллион 228 минг сўмлик қурилиш материаллари, 13 миллион 240 минг сўмлик дори-дармон воситалари тарқатилди. 
–  Уйимизни қўни-қўшни ва қариндош-уруғларнинг ёрдами билан қуриб олдик аммо шифер олишга пулимиз йўқ эди, – дейди Барлос маҳалласида яшовчи М.Усмонова. – Ўзбекистон Республикаси касаба уюшмалари федерацияси томонидан маблағ ажратилган экан бизга ҳам 40 та шифер олиб беришди. 
Айни кунларда бу каби ёрдам кўрсатиш ишлари давом этмоқда.
Иштихон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM