Чақар маҳалла аҳолисининг мурожаат ҳамда таклифлари тингланди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Чақар маҳалла аҳолсининг мурожаат ҳамда таклифлари тингланди

Иштихон туман ҳокими Шуҳрат Негматов бугун 1 сектор ҳудудидаги Чақар МФЙ аҳолисининг мурожаатларини тинглади.

Бугунги кунда, ушбу маҳаллада 4616 нафар фуқаро истиқомат қилиб, ҳудуд аҳолисининг асосий даромад манбаи узумчилик ҳисобланади.

Дастлаб, туман ҳокими ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли билан маҳаллада олиб бораётган иш фаолияти ҳақида суҳбатлашди.

Қабул давомида, Мардиев Умар бобо Чақар қишлоғини "Обод қишлоқ" дастурига киритилишини сўраган бўлса, йўл таъмири масаласида қилган фуқаронинг мурожаати инобатга олиниб 20 кун муддатда таъмирлаш ишлари бошланиши айтилди. 

Шунингдек, гуруҳ ногирони бўлган Олим Умиров суюлтирилган газ баллон сўраб қилган мурожаати, кейинги ҳафтанинг бошида ҳал этиладиган бўлди, яна бир фуқаронинг томорқаси устидан ўтган электр узатгични бошқа жойга олиш масаласи икки кун ичида ҳал қилиб бериладиган бўлди.

Бу каби кўплаб муроажаатлар тингланди, ҳал этиш бўйича вазифалар берилди.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM