«Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонуни лойиҳасининг мазмун-моҳияти ҳақида аҳолига тушунтириш ишлари олиб борилмоқда

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Иштихон туманидаги Халқобод, Муродобод ҳамда Сафохўжа МФЙлари аҳолиси учун семинар ташкил этилди. Унда Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати Феруза Тоғаева, Халқ депутатлари Иштихон туман Кенгаши депутати Матлуба Раббимова ҳамда Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутат ёрдамчиси Достон Юсуповлар, жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Унда аҳолига «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонуни лойиҳасининг мазмун-моҳияти муҳокамаси юзасидан тушунчалар берилди.

Семинар давомида Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати Феруза Тоғаева сўзга чиқиб, ушбу Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти тўғрисида йиғилиш иштирокчиларига атрофлича маълумотлар бериб ўтди.

Суҳбат давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди ва Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида ўз фикр ва таклифларини билдириб ўтишди.

 

Матлуба РАББИМОВА,

Халқ депутатлари Иштихон туман Кенгаши депутати.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM