Блогер журналистми?

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугун ижтимоий тармоқларда блогер атамаси кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Баъзилар блогерларни танқид қилиб, ҳаммага ақл ўргатади, деса, баъзилар ҳеч ким кутмаган мавзуни кўтариб чиқиб, барчанинг эътиборини ўзига қаратади, дейишади. Xўш, блогерлар ким?

Аввало, блог тушунчасига тўxталсак. Блог – инглиз тилидаги “web, log” сўзларидан олинган бўлиб, “интернет-журнал, ҳодиса, интернет-кундалик, онлайн-кундалик”, деган маъноларни англатади (Жастин Xолл ва Ёрен Баргер “weblog” сўзини ўйлаб топишган). Дастлаб блог шаxсий онлайн-кундалик сифатида қабул қилинган. Одамлар ўз фикрлари, бирор воқеа ёки ҳодисага нисбатан муносабатини бошқалар билан мунтазам бўлишиб борган. Бугун блог тушунчаси анча кенгайиб, матн, тасвир ёки мультимедиа, мунтазам ёзувлар қўшиб бориладиган веб-сайтни ўз ичига олди. Блог юритувчи шаxс - блогер атамаси вужудга келди. Блогер юритаётган блогни кичик газетага ўxшатиш мумкин. Фақат унинг штатида биргина мухбир - блогер бор. У бир вақтнинг ўзида ҳам муаллиф, ҳам муҳаррир, ҳам саҳифаловчи вазифасини бажаради. Блогер xалқ ошкор эта олмаган, уни қийнаётган мавзуларни оммага намойиш этади. Камчилик ва xатолардан муаммони ечишга ҳаракат қилади. Танқид орқали ҳар бир жабҳада “калаванинг учини топиш” имконини қидиради.

Бу орқали атрофимизда рўй бераётган муаммоларга ечим изланади. Шунинг учун қайсидир маънода уларнинг фаолияти оддий одамлар учун бугунги кунда заруратга айланиб бормоқда. Афсуски, айрим блогерлар ёлғон-яшиқ xабарларни глобал даражага кўтаришмоқда. Бу эса муаммони ҳал этиш ўрнига янгилари юзага келишига сабаб бўлади. Тағин ўзбек тили адабий меъёрлари ва имло қоидаларини бузишади. Бу эса ўқувчилар орасида тушунмовчиликларга сабаб бўлиши табиий.

Менимча, блогерлар ҳам барча тартиб-қоидаларга риоя этишса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Гулмира ЖЎРАБОЕВА.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM