“Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси” кўкрак нишонининг илк соҳиблари маълум бўлди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини кенг аҳоли оммасига тезкор ва тушунарли етказишдаги хизматлари учун бир гуруҳ давлат органлари ва ташкилотлар ходимлари “Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот каналида маълум қилинди.

Жумладан:

⚫ Абдураимова Норгул Сансизбаевна – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг Қонунчилик, ҳуқуқий тарғибот ва коррупцияга қарши кураш бўлими мудири;
⚫ Авазметов Бекпўлат Шеритмович – Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани молия бўлими бош юрисконсульти;
⚫ Жалолиддинов Камолиддин Шаробиддин ўғли – Андижон шаҳар 13-сон давлат нотариал идораси нотариуси;
⚫ Каримжонов Муҳаммадамин Муҳаммадалиевич – Тошкент давлат юридик университети Меҳнат ҳуқуқи кафедраси ўқитувчиси;
⚫ Муқимов Зиёдулла – Самарқанд давлат университети психология ва ижтимоий фанлар факультети ўқитувчиси, профессор;
⚫ Пардаева Феруза Неъматуллаевна – Жиззах шаҳридаги 22-айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабининг ҳуқуқ фани ўқитувчиси;
⚫ Тангриев Ҳусан Шодиевич – Давлат божхона қўмитасининг Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими бош инспектори;
⚫ Урдушева Гулчеҳра Маматқуловна – Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси давлат солиқ катта инспектори;
⚫ Худойбердиев Хушнуд Ғайратович – ҳуқуқшунос, блогер;
⚫ Чориева Зарбиби Чориевна – “O‘zbekiston 24” радиоканали Ахборот-таҳлилий дастурлар бўлими бош муҳаррири ўринбосари;
⚫ Юнусова Махпуба – Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги 41-мактабнинг тарих ва ҳуқуқ фанлари ўқитувчиси;
⚫ Юнусова Гулнорахон Эргашалиевна – Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Фарғона вилояти телерадиокомпанияси биринчи тоифали муҳаррири.

Эслатиб ўтамиз, мазкур кўкрак нишони Президентимизнинг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони билан таъсис этилган.

Кўкрак нишони Конституция куни арафасида тантанали равишда ўз эгаларига топширилади.

Кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.

zarnews.uz

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM