Иштихон туманидаги Гуржиравот ва Хина қишлоқларида вояга етган Амонов Шохрух ва Абдуллаев Шерзод айни пайтда йигитлик бурчини "Мухандислик-қурилиш батальони"да адо этмоқда. Хизмат давомида уларнинг намунали хулқи, командирлар томонидан берилаётган топшириқларни ўз вақтида адо этаётганлиги таҳсинга лойиқ. Албатта, уларнинг эл корига ярайдиган инсон бўлиб етишишларида ота-онасининг меҳнати, тўғри тарбиясининг ўрни катта. Буни инобатга олган туман ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Иштихон туманидаги Ҳалқ қабулхонаси ва туман мудофа бўлими уларнинг ота-оналарига ўзларининг Фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғаларини топширишди. Бундан ташари бу хонадонларга озиқ оват маҳсулотлари етказиб берилди. Ота-она учун фарзанди ортидан бир оғиз ширин сўз, раҳмат эшитишдан ортиқ бахт бўлмаса керак.