Эски ҳайдовчилик гувоҳномаси яна бир йил амалда бўлади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 мартдаги “Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 116-сонли қарорига кўра, 2020 йил 31 декабрь кунига қадар миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш муддати белгиланган.

Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намуналарига алмаштириш ҳайдовчилар томонидан паспорт ва эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда унинг талони тақдим этилганда амалга оширилади.

Қарорга кўра, эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар 2021 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас, деб ҳисобланиши белгиланган.

Бугунги кунда Тошкент шаҳридаги 7 та туманда, яъни Мирзо Улуғбек, Миробод, Учтепа, Шайхонтоҳур, Юнусобод, Яккасарой, Яшнобод тумани Давлат хизматлари марказлари орқали ушбу давлат хизмати кўрсатиб келинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадаги гувоҳномага алмаштириш учун ҳайдовчилар томонидан паспорт ва эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда унинг талони тақдим этилиши лозим.

zarnews.uz

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM