Самарқанд халқаро аэропортида парвозлар жадвалини реал вақт режимида кузатиб бориш имконияти яратилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги сайтининг интерактив хизматлар бўлимида ҳаракатлар жадвали категорияси орқали Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти ва Самарқанд халқаро аэропортлари парвозлар жадвалини реал вақт режимида кузатиб бориш имконияти яратилди.

Ҳозирда ушбу бўлим орқали юқоридаги иккита аэропортнинг халқаро ва маҳаллий йўналишлардаги авиақатновлари тўғрисида батафсил маълумот олиш мумкин. Яқин вақт орасида эса қолган барча халқаро аэропортлар парвозлар жадвалини ҳам кузатиб бориш имконияти яратилади.

Шунингдек, ушбу бўлимдан йўловчилар “Тошкент” автовокзалидан амалга оширилаётган шаҳарлараро ва халқаро йўналишлардаги автобус қатновлари тўғрисида ҳам маълумотлар олиш мумкин. Электрон билетлар бўлимида эса “Тошкент” автовокзалидан ҳаракатланаётган шаҳарлараро маҳаллий йўналишлардаги автобус қатновларига чипталарни онлайн харид қилиш имконияти мавжуд. Ҳозирда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан чипталарни онлайн харид қилиш имкониятини тақдим этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, ушбу бўлимда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг маҳаллий ва халқаро йўналишлардаги поездлар ҳаракат жадвалини ҳам кузатиш имконияти бор.

Автотранспортда халқаро юк ташув хизматлари билан шуғулланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида хорижий, кўп томонлама рухсатномаларга миллий ташувчилардан буюртмаларни онлайн тарзда қабул қилиш тизими йўлга қўйилди. Халқаро йўналишда юк ташиш учун лицензияга эга бўлган ташувчилар энди Республикамизнинг исталган ҳудудидан, ўзи учун қулай бўлган вақтда аризаларни электрон тарзда жўнатиш имконига эгадир.

2020 йилнинг январь ойидан эса автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини амалга ошриш учун лицензия ва лицензия карточкаларини электрон шаклда расмийлаштириш тизими ишга туширилади.

zarnews.uz

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM