Ёшларнинг истаги нима?

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Эртанги кун эгаларига эътибор ҳар қачон долзарб аҳамиятга эга масала бўлган. Улар орзу-истаклари, қизиқиш ва интилишлари бугун қўллаб-қувватланса, келажагимиз чин маънода ишончли қўлларда бўлади. Шу маънода давлатимиз раҳбари барча даражадаги раҳбарлардан ёшлар билан ишни янгича тартибда ташкил этишни талаб қилмоқда.

Шундан келиб чиқиб, вилоят ҳокими Э.Турдимов Миллий гвардия вилоят бошқармаси шахсий таркиби билан учрашди. Учрашувда 2019 йилда ёшлар, жумладан, Миллий гвардия хизматчилари учун амалга оширилган ва жорий йилда қилинадиган ишлар ҳақида сўз борди.

Қайд қилинганидек, 2018-2019 йилларда Миллий гвардия ходимларига Қорасув массивидаги уйлардан 60 та хонадон ажратилган. Жорий йилда яна 30 та хонадон топширилади.

2019 йил Миллий гвардия вилоят бошқармасига қарашли иккита ҳарбий қисмнинг ошхоналарини таъмирлаш учун маҳаллий бюджетдан 860 миллион сўм маблағ ажратилган. Маҳаллий бюджетдан ажратилган 500 милион сўм маблағ ҳисобидан эса бошқарма хизматчиларига 20 та Қорабайир зотли от олиб берилган. Шунингдек, 6 та замонавий “Лифан” русумли мотоцикл харид қилинган.

- Албатта, сизга муносиб хизмат ва яшаш шароитларини яратиш борасидаги ишларимиз жорий йилда янада кенг кўламда давом эттирилади, - деди вилоят ҳокими. - Бунинг учун табиийки, сизнинг ташаббусингиз, соҳадаги фаоллигингиз муҳим аҳамиятга эга.

Дарҳақиқат, ўзаро мулоқот чоғида жорий йилда ёшлар ҳаётига оид масалаларда нималарга кўпроқ эътибор қаратилиши ҳамда улар олдига қўйиладиган талаб хусусида фикр алмашинди.

Хусусан, вилоят ҳокими ёшларнинг бандлиги, уй-жой таъминоти, бўш вақтларини мазмунли ўтказиши учун кенг кўламли ишлар амалга оширилишини билдирди. Ўз навбатида, ёшлардан жойлардаги мавжуд муаммоларни ҳал этишда ижтимоий фаол бўлишни, ватанпарварлик ва ҳамжиҳатлик хислатларини намоён қилишни сўради.

Ёшларнинг ташаббуси ва таклифларини ўрганиш, қайд этилган масалаларни ҳал этишга амалий кўмак беришга қаратилган учрашувлар жойларда маҳаллий ҳокимлар ҳамда бошқарма бошлиқлари томонидан ҳам ўтказилди.

Хусусан, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Давронбек Жуманиязов Паст Дарғом тумани тиббиёт бирлашмасида соҳада фаолият юритаётган ёшлар билан учрашди.

Самимий мулоқот руҳида кечган учрашувда тизимда меҳнат қилаётган ёшлар ўнга яқин ташаббус ва таклифларини ҳамда муаммоларни билдиришди.

Zarnews.uz

 

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM