Ҳоким ва ёшлар учрашувида ёшларга китоблар совға қилинди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугун Иштихон туман ҳокими Шуҳрат Негматов туман ёшлари билан учрашиб, уларнинг муаммолари, қизиқишлари ва таклифлари билан танишди. Расмиятчиликдан йироқ, самимий руҳда ўтган учрашувда ёшлар ўзларининг бир қанча таклифлари билан мурожаат қилишди. Шунингдек, турли муаммоли масалалар ҳам ўртага ташланди. Жумладан, мактабларда спорт жиҳозлари, хусусан, футбол тўплари етишмаслиги, баъзи мактабларда мусиқа асбоблари етишмаслиги, тадбиркорлик фаолиятини бошлашда  муаммолар мавжудлиги каби масалаларда мурожаатлар бўлди.

Албатта, ёшларнинг муаммоларини кечиктирмай ўша жойнинг ўзида ҳал этиш лозим. Буни инобатга олган туман ҳокими муаммоларни ҳал этиш чораларини ўша вақтнинг ўзида маълум қилди. Жумладан, тумандаги барча мактаблар босқичма-босқич туман ҳокимлигининг ҳомийлиги билан футбол тўплари билан таминланадиган бўлди. 5 умумий ўрта таълим мактабига мусиқа асбоблари етказиб бериладиган бўлди.

– Якка тартибда тикувчилик фаолияти билан шуғулланиш учун банкка кредит олиш мақсадида мурожаат қилган эдим, дейди Халқобод маҳалласида яшовчи Ахмедова Азиза. – Аммо ҳалигача кредит ололмадим.

Ахмедова Азиза якка тартибдаги тикувчилик фаолиятини бошлаш учун унга туман ҳокимлиги томонидан тикув машинаси олиб берилади.

Учрашув сўнгида ўзларининг долзарб мавзулардаги таклифлари билан мурожаат қилган ёшларга туман ҳокими томонидан турли мавзулардаги бадиий китоблар совға қилинди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM