Камхарж тўй – келажакка пойдевор

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Гавҳар Алимова, вилоят “Тарғибот” гуруҳи раҳбари Хосият Бобомуродова туманимиздаги Шейхлар маҳалла фуқаролар йиғинида Янгиравот, Ҳазарбобо, Минглар, Юғонтепа, Моҳипар, Боғбон ыишлоылари аҳоли билан учрашди. Бундан асосий мақсад Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 14 сентябрдаги “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қўшма қароридаги масалаларни аҳолига тушунтириш бўлди.

   -Ортиқча сарф-харажатлар ўрнига фарзандларимизнинг ўқишига имкон яратайлик, – дейди Г.Алимова. – Пулимизни фарзандларимизни илм олишига, ҳунар ўрганишига, келажакда жамиятга фойдаси тегадиган инсонлар бўлишига сарфлайлик.

Албатта, тўй ва маъракаларни ихчам, камхарж қилиб ўтказаётган оилалар ҳам йўқ эмас. Яқин кунларда Халқобод маҳалласида яшовчи Шоназар Набиев оиласида ўтказилди. Г.алимова Ш. Набиев хонадонида бўлиб, тўйни камхарж, ихчам қилиб ўтказган хонадонга тўйга тўёна сифатида табрикнома ва бадиий китоблардан иборат совғаларини улашди.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM