“Ҳоким ва ёшлар учрашуви” олдидан янги спорт залнинг очилиш маросими бўлиб ўтди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугун “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви Чақар маҳалласида бўлиб ўтди. Туман ҳокими Шуҳрат Негматов спортсевар ёшларнинг муаммо ва таклифлари, мулоҳазалари тинглаш асносида тадбиркор ва мураббий Жаҳонгир Ёрқулов фаолияти билан ҳам танишди. Бу ерда спорт билан шуғулланаётган ёшлар билан суҳбатлашди.

Ж.Ёрқулов ўз маблағлари ҳисобидан спорт зал очиб, Чақар ва Қўшни маҳаллалардаги спортга қизиқувчан ёшларни бокс ва кураш спорт тури билан шуғуллуллантириб келмоқда. Бугун у томонидан қурилиб фойдаланишга топширилган бинонинг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди.

  • Фаолиятимизни бошлаганимизга ҳали кўп вақт бўлмади, – дейди Ж.Ёрқулов. – Шундай бўлишига қарамай ҳозирги кунда юзга яқин шогирдларимиз бор. Уларнинг сони кун сайин ортиб бормоқда.

Шундан сўнг туман ҳокимининг маҳалла ёшлари билан учрашуви бошланди. Ёшлар туман ҳокимига тадбиркорлик учун ер ажратилиши, мактабда спорт жиҳозлари, мусиқа асбобларининг етишмаслиги, ишсизлик каби бир қанча масалаларда мурожаатлар қилишди.

Бир нечта мурожаатлар юзасидан тушунтириш ҳамда таклифлар берилди. Спорт жиҳозлари ва мусиқа асбоблари нафақат мазкур мактабга балки туманда бу борада камчилиги бўлган барча мактабларга босқичма-босқич етказиб бериладиган бўлди. Учрашув сўнгида ўзларининг таклиф ва мулоҳазалари билан фаол иштирок этган ўқувчиларга Ш.Негматов томонидан турли мавзулардаги бадиий китоблар совға қилинди.

Шунингдек, учрашувда Давлат тест маркази вилоят бўлими ходими Эшонқулов Носир иштирок этиб, мактаб битирувчиларга қабул жараёнлариги ўзгаришлар тўғрисида маълумот берди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM