Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони ошди. Энг юқори кўрсаткич Самарқандда

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 2020 йил 1 январь ҳолатига 33,9 миллион кишини ташкил этди. Аҳоли сони 2019 йил бошидан 650,3 минг кишига ёки 2,0 фоизга ўсди. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.

Келтирилган маълумотларга қараганда, 2020 йил 1 январь ҳолатига ҳудудларнинг республика жами аҳолиси сонидаги улуши бўйича энг кўп кўрсаткич Самарқанд вилоятида 11,4 фоизни ташкил этган.

Кейинги ўринларда Фарғона вилояти 11,1 фоиз, Қашқадарё вилоятида 9,7 фоиз ва Андижон вилоятида 9,2 фоиз.

Zarnews.uz

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM