Банан қаердан олиб келинади, унда коронавирус борми? – Мутахассис ва «Бананзўр» изоҳи

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Хитойнинг Ухань шаҳридан тарқала бошлаган вирус – ҳозирда энг кўп муҳокама қилинаётган мавзу. Коронавирус ваҳимаси фонида кўплаб миш-мишлар, ёлғон ва тасдиқланмаган хабарлар тарқатиляпти.

Масалан, мамлакатимизга олиб келинаётган бананларда коронавирус бор, деган миш-мишлар тарқади. Биз бу тасдиқланмаган маълумотларга ойдинлик киритиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигида бўлдик.

Агентлик бош мутахассиси, тиббиёт фанлари доктори Иброҳим Маматқулов:

– Бананда вирус борлиги ҳақидаги хабарлар мутлақо асоссиз ва ёлғон маълумотлардир. Сабаби вирус тирик организмда яшайди ва ҳаво томчи орқали юқади. У одамдан одамга ёки ҳайвондан одамга юқиши мумкин. Бананда вирус бўлиши учун у қуш бўлиб учиши керак. Шунинг учун фуқароларимизга бу хабарларга ишонмасликка чақириб, бананларни бемалол истеъмол қилиш мумкинлигини айтиб қоламан.

Ўзбекистонга бананлар қаердан олиб келинади?

Бу саволга жавоб олиш мақсадида банан импорти билан шуғулланувчи тадбиркорларга мурожаат қилдик. «Бананзўр» бренди асосчиси Умид Таджибайев бу ҳақда маълумот берди.

Унинг айтишича, «Бананзўр» фирмаси бананларни Жанубий Америка қитъасидаги Эквадор мамлакатидан олиб келади.

Бананлар дастлаб Россия портларига туширилади, шундан сўнг Россиядан Ўзбекистонга келтирилади. Ўзбекистонга олиб кирилаётган бананлар божхона чегарасида махсус текширувлардан ўтказилади.

Бананлар алоҳида тайёрланган жойларда сақланиб, сифати бузилмаслиги учун керакли эҳтиёт чоралари қилинади. Шундан сўнг республикамиз бозорларига сотишга чиқарилади.

Миш-мишларга одамлар ишонишяптими?

Пойтахтимизда жойлашган экобозорлардан бирига бориб, банан савдоси билан ҳам қизиқиб кўрдик. Сотувчининг айтишича, бу ёлғон хабарларга фуқароларимиз ишониб қолишяпти.

Масалан, «Бананзўр» бренди бананларни Эквадордан олиб келади. Бу бананларнинг умуман Хитойга ва вирусга алоқаси йўқ. Ҳатто бозорларга сотувга чиқарилишидан олдин, бозордаги махсус лаборатория текширувидан ўтказилади.

Банан сотувга чиқарилишидан олдин текширилади

Биз яна ҳам ишонч ҳосил қилиш учун Тошкент шаҳар ветеринария-санитария экспертиза лабораториясида ҳам бўлдик. Лаборатория ходимлари ҳам юқоридаги маълумотларни тасдиқлашди.

«Бананлар сотувга чиқарилишидан олдин бозор лабораторияларида махсус текширувдан ўтказилади. Агарда бирор шубҳали ҳолатлар аниқланса, сотувга чиқарилмайди», – дейди лаборатория ходими.

Шундай экан, фуқароларимиздан бундай миш-мишларга ишониб қолмаслигини сўраймиз. Сифатли ва текширилган банан маҳсулотларини бемалол истеъмол қилишингиз мумкин.

Kun.uz

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM