Баъзида эътиборсизлик ва бошқа сабабларга кўра фуқароларнинг фуқаролик паспортини ўз вақтида ололмаслик ҳолатлари учраб туради. Бундай вазиятда мутасаддиларнинг, жамоатчиликнинг фаол бўлишига эҳтиёж сезилади. Иштихон туманидаги Чимқўрғон маҳалласида истиқомат қилувчи 82 ёшли Саломат Шоназарова ҳам мутасаддиларнинг кўмаги билан бугун фуқаролик паспортига эга бўлди.
– Онахоннинг ҳужжатлари эътиборсизлик сабаб шу вақтга қадар сақланмаган, дейди туман маъмурий суди раиси Собиржон Содиқов. – Фуқаро Саломат Шоназаровага бу масалада ҳуқуқий ёрдам кўрсатилиб, фуқаролик паспортини олишга кўмаклашилди.