Сузиш ҳавзаси барча қонуний асосларга таянилган ҳолда бунёд этилган

Ижтимоий тармоқларда ҳоким фуқарони урган дея нотўғри изоҳ берилган, турли видеолар тарқалмоқда. Охирги чиққан видеода туман ҳокими Бунёд Ўроқовни ҳақорат қилганлиги, унга туҳмат қилганлиги, қонунни бузишга мажбурлаш учун турли ҳаракатлар қилганлиги рўкач қилинмоқда. Аммо у томонидан келтирилаётган важлар бутунлай асоссиз.

Эски бино(Вилоят ДАКН  инспекциясининг 2017 йил 31 январдаги хулосасига кўра) туман маданият ва спорт ишлари бўлимининг 2017 йил 19 январдаги билдириш хатига биноан туман ҳокимлиги ихтиёрига  олинган.  Бу пайтда Б.Ўроқов билан туман маданият ва спорт бўлимининг 2017 йил 31 декабр кунига қадар тузилган ижара шартномасининг муддати тугаган эди. Бу каби қонуний асослар мавжудлигини инобатга олиб, туман ҳокими Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 30 декабрдаги 423 сонли қарорига асосан 2017 йилда дастурига киритилган Иштихон туманида ўсмир ва болалар мактаби учун “Ёпиқ сузиш ҳавзаси қурилиши” учун ер ажратиш тўғрисидаги қарори қабул қилинган. Шундан сўнг, Б.Ўроқов судга шикоят аризаси билан мурожаат қилган. Унинг аризасига биноан 2017 йилнинг 8 август куни Иштихон туман маъмурий судининг очиқ суд мажлиси бўлиб ўтган. Очиқ суд мажлисида Б.Ўроқовнинг келтирган важлари, қабул қилинган қарорлар ва ҳужжатлар синчиклаб ўрганиб чиқилган. Унинг аризасида келтирилган айбловлар исботланмаганлиги сабабли Б.Ўроқовнинг шикоят аризаси қаноатлантиришдан рад қилинган. Муҳими ҳозирда бу ердаги ёпиқ сузиш ҳавзасида туман ёшлари сув спорти билан мунтазам шуғулланиб келмоқда. Натижада эса Иштихон туманидан ҳам сув спорти билан шуғулланадиган спортчилар етишиб чиқмоқда.

Ҳақоратлар масаласига келсак, Бунёд Ўроқовнинг ҳеч бир мезонга тўғри келмайдиган ҳатти-ҳаракатлари, ҳақоратлари олдида туман ҳокими жуда босиқлик билан муносабатда бўлганлигини кўриш мумкин. Унинг туман ҳокимига қарата “ундай қиламан, бундай қилиб юбораман сизга ўхшаганларни” қабилидаги гаплари инсоннинг нафсониятига тегадиган ҳақоратлари билан давом эттирилган. Унинг даъволари юқори турувчи органлар томонидан қонуний эмаслиги, қонунан ноҳақ эканлиги тушунтирилгаж, шантаж қилиш туман ҳокимини ноқонуний ҳаракатлар қилишга ундаш мақсадида уни ҳақорат қилган. Аммо туман ҳокими бу ерда аҳоли учун керакли муассаса қурилиши учун шунча ҳақоратларга босиқлик билан жавоб беришга, чидашга мажбур бўлган. Б.Ўроқов туҳматларни навбатдаги видеосида ҳам давом эттирган, яъни “сени ҳар қандай йўл билан йўқ қиламиз деди, буни видеода ҳам кўришингиз мумкин” дея изоҳ беряптию, аслида эса бунақа гапларни аввалги видеода умуман учратмайсиз. Бундан ташқари, биринчи видеодаги “Битта иккитанг кетиб қолма” қабилидаги таҳдидини ҳаспўшлашга ҳаракат қилгану аммо биринчи видеодаги гаплари иккичи видеодаги гаплари билан тўғри келмай қолган. “Камерасини олиб қўй деган буйруқ бўлди мен камерани назарда тутиб мени мулким дедим” деяптию аммо видеода бундай гап айтилмаган.  

Б.Ўроқовнинг бу каби таҳдидлари ва ҳақоратлари суднинг хулосаси билан тасдиқланган бўлиб, икки йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Унга телефон бўлиши, “Чиқмасангиз бўлмайди” қабилида кечаси кўчага чиқишга ундашлар бўлганлиги ҳақидаги сўзлари унинг туҳмати. Бу масалага на туман ҳокимлигининг, на туман ИИБнинг алоқаси йўқ. Уни қонунни бузганлиги учун жазолаш туман ҳокимининг эмас, суднинг ваколати ҳисобланади. Б.Ўроқовнинг муддатидан олдин жазодан озод этилганлиги, унга ҳеч қандай ғаразли ишлар, ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар бўлмаганлигини англатади.

Б.Ўроқов туманда баъзи ишлари билан ҳам кўпчиликка таниш. Сабаби у турли туҳматлар билан кўпчилик инсонларни суд идораларига, ҳуқуқ тартибот органларига қатнашга мажбур этган.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM