Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида илк бор камбағалликни қисқартириш устувор вазифа сифатида белгилаб олинди. Мазкур вазифанинг ижросини таъминлаш учун эса қуйи тизимдаги ижро органларига турли мажбуриятлар юкланди. Чора-тадбирлар, режалар ишлаб чиқилиб, ҳаётга тадбиқ қилина бошлади.
Бугун тумандги 21 сонли мусиқа ва санъат мактабида тумандаги маҳалла раислари иштирокида бўлиб ўтган йиғилиш ҳам айнан мана шу масала муҳокамасига бағишланди. Йиғилишда Вилоят Монополия бошқармаси бошлиғи - А.Бекқулов иштирок этиб, камбағалликнинг асл моҳияти, уни камайтиришда амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар хусусида сўз юритди.
Йиғилишдан сўнг А.Бекқулов бошчилигидаги туман мутасаддиларидан ташкил топган ишчи гуруҳ Сафохўжа маҳалласидаги хонадонларнинг аҳволи билан танишди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати