Жаҳон банки Ўзбекистонга 200 миллион доллар ажратди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Жаҳон банки директорлар кенгаши Ўзбекистонга 200 миллион доллар ажратишни маъқуллади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров ўзининг Твиттердаги саҳифасида маълум қилди.

“Муҳтарам Президентимиз томонидан олиб борилаётган самарали иқтисодий-ижтимоий сиёсатни эътироф этиш ва қўллаб-қувватлаш сифатида бугун Жаҳон банкининг директорлар кенгаши Ўзбекистонга 200 миллион доллар ажратишни маъқуллади“, деб ёзди вазир.

Ушбу маблағлар соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя тизимини мустаҳкамлашга, шунингдек, иқтисодиёт тармоқларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилиши маълум қилинган.

Zarnews.uz

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM