450 хонадонга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

“Саховат ва кўмак” умуммиллий ҳаракати доирасида бугунги кунда ёрдамга мухтож оилаларга амалий кўмак бериб келинмоқда. Хабарингиз бор бу жараёнга тумандаги саховатпеша инсонлар ҳамда тадбиркорлар жалб қилинган. Албатта, мазкур жараёнда карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш, санитария ҳолатларини инобатга олиш муҳим саналади. Шу мақсадда туманда махсус омборхона ташкил қилинган. Унда келтирилган озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳолати мутахассислар ёрдамида кўздан кечирилади ва волонтёрлар иштирокида дизенфекцияланган автоуловларда ўз эгаларига етказилади.

Бугунги кунга қадар тумандаги 450 дан ортиқ оилаларга керакли озиқ-овқат маҳсулотлари, эҳтиёжга қараб дори-дармон воситалари етказиб берилди. Кўмакка мухтож оилаларнинг эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда 13 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилмоқда. Шу ўринда савол туғилади. 13 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг миқдори қанча? Бу масала ҳам инобатга олинган бўлиб, кўмак олувчи оилада яшовчи инсонлар сонига қараб миқдор белгиланади. Яъни сонга қараб миқдор кўрайиб боради.

Иштихон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM