Пластик карта йўқолганда нима қилиш керак?

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Тўлов картаси йўқолганда ёки ўғирланганда зудлик билан хизмат кўрсатувчи банкка мурожаат қилиш лозим.

Тўлов картаси банк томонидан қуйидаги ҳолларда блокланади:

банк картаси эгасидан унинг йўқолганлиги ёки ўғирланганлиги ҳақида ариза қабул қилинганда;

ПИН-кодни кетма-кет 3 марта нотўғри терилганда;

терговчи, суриштирувчи, суд ижрочиси ёки суднинг банк ҳисобварағидаги операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори олинганда;

банк карточкаларидан фойдаланиш тўғрисидаги шартномада белгиланган бошқа ҳолларда.

Мижоз қуйидагилар орқали тўлов картасини мустақил равишда блоклаб қўйиши мумкин:

банкнинг интернет-сайтидаги шахсий кабинети (интернет-банкинг хизмати ёқилган бўлса);

хизмат кўрсатувчи банкнинг ёки тўлов хизмати кўрсатувчиларнинг (Uzcard, PayMe, Click ва б.) мобиль иловаси.

Пластик картани блокировкадан ечиш учун пластик карточка олинган банк филиалига шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан мурожаат қилиш керак.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM