18 май – Халқаро музейлар куни

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ҳар бир давлат тараққиёт сари одимлар экан, доимо тарихга назар ташлаб, мавжуд урф-одатлар, анъаналар ҳамда қадимий ёдгорликларни ўрганишга ва сақлашга интилиши табиий ҳол. Бу борада эса музейларнинг ўрни беқиёс. Чунки улар ўтмишдан келган маданият, маърифат, табиат ёдгорликларининг яхлит тизимга солинган йиғиндиси бўлиб, амалдаги тартибларга мувофиқ сақланади ва намойиш қилинади.

1977 йилдан буён  дунёда анъанавий тарзда 18 май Халқаро музейлар куни сифатида нишонланиб келинмоқда.

Юртимиз тарихи, халқимизнинг бой маънавий мероси ҳақида тушунчага эга бўлиш, ундан бугунги авлодни хабардор этишда музейларнинг ўрни катта.

Шу боис мамлакатимизда мазкур муассасалар фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг замон талаблари даражасида иш олиб бориши учун зарур шароит ва имкониятлар яратилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг “Музейлар тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Президентимизнинг 1998 йил 12 январдаги “Музейлар фаолиятини тубдан яхшилаш ва такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони бу борада муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилаётир.

Самарқанд вилояти музейларида юртимизнинг бир неча минг йиллик тарихи ва маданияти, аждодларимизнинг бой илмий меросига оид 211 мингдан ортиқ ашёлар, тарихий маълумотлар сақланмоқда. Cамарқанд давлат бирлашган тарихий-меъморий, бадиий музей-қўриқхонаси ушбу муассасалар ҳамда вилоятдаги олтита тарихий обида ва иккита зиёратгоҳни бирлаштирган ҳолда фаолият кўрсатаётир.

Zarnews.uz

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM