Ўзбекистон гидлар уюшмаси вакиллари Самарқанддаги зиёратгоҳларда бўлди
Tue, 08/09/2020 - 21:18Ўзбекистон гидлар уюшмаси вакиллари янги зиёрат ва экологик маршрутларни яратиш учун Самарқандга борди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш қўмитаси хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси гидлар уюшмаси вакиллари янги зиёрат ва экологик маршрутларни яратиш учун фото вa видео материалларни тайёрлаш, объект ва жойлар тўғрисида маълумот тўплаш мақсадида Самарқандга борди. Суратга олиш ишлари Шоҳи Зинда мажмуаси, Регистон майдони, Имом Ал-Мотуридий мақбараси, Амир Темур мақбараси, Улуғбек расадхонаси ҳамда Самарқанднинг бошқа зиёратгоҳларида амалга оширилди.