Янгиликлар

Жорий йилда кам таъминланган оила фарзандлари учун алоҳида квота ажратилади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Қийин ижтимоий аҳволдаги, кам таъминланган, ногиронлиги бор аъзоси бўлган оилалар қизларига 800 та алоҳида квота ажратилади. Бу борада Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан  ҳамкорликда рўйхат шакллантирилади ҳамда тегишли низом тайёрланмоқда.

Шунингдек, Сўх туманида истиқомат қилувчи битирувчиларига ОТМларга киришда алоҳида 500 та давлат гранти квотаси берилади.
 

Бирлашган Араб Амирликларидан 271 нафар ҳамюртимиз Ўзбекистонга олиб келинди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

3 июнь куни маҳаллий вақт билан соат 23:50 да Uzbekistan airways авиакомпаниясининг “Boeing 787-8 Dreamliner” самолёти Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди.

Хорижий давлатларда оғир аҳволда қолган фуқароларни ватанга олиб келиш бўйича тасдиқланган чартер рейслар жадвалига мувофиқ БААга амалга оширилган рейс билан 271 нафар ҳамюртларимиз Ўзбекистонга олиб келинди.

Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар белгиланган тартибда 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Самарқандда яна 10 нафар бемор коронавирусдан тузалди: ёши каттаси 62 ёшда, ёши кичиги 16 ёшда

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасида навбатдаги 10 нафар коронавирусга чалинган бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Тузалганларнинг барчаси ушбу вилоятдан. Уларнинг 4 нафари эркак, 6 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 62 ёшда, ёши кичиги 16 ёшда.

2 миллион 500 минг сўм пулнинг эгаси топилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Жорий йилнинг 1 июнь куни Иштихон туманига киришда ўрнатилган блокпостда хизмат вазифасини ўтаётган туман йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари блокпостдан 50 метр нарида қора пакетга жойланган 2 миллион 500 минг сўм миқдоридаги пулни топиб олишади. Шу заҳоти Иштихон туман йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғига мурожаат қилишади.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM