Ўзбекистонда хавфсиз туризм стандартлари жорий қилинади
Thu, 21/05/2020 - 14:55Сайёҳларга хизмат кўрсатиш объектларидаги санитар шароитларни ўрганиш ва уларнинг хавфсиз фаолият юритишга тайёргарлигини текшириш мақсадларида Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига мувофиқ ишчи гуруҳ ташкил этилиб, унинг таркибига Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва бошқа вазирлик, идора, жамоат ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар (ННТ) киритилди. 11-16 май кунлари ишчи гуруҳ томонидан меҳмонхоналар, марказий автовокзал, марказий темир йўл вокзали ҳамда Тошкент халқаро аэропорти каби инфратузилмалар ҳолатининг дастлабки мониторинги ўтказилди.