Пластик карта йўқолганда нима қилиш керак?
Mon, 11/05/2020 - 18:34Тўлов картаси йўқолганда ёки ўғирланганда зудлик билан хизмат кўрсатувчи банкка мурожаат қилиш лозим.
Тўлов картаси банк томонидан қуйидаги ҳолларда блокланади:
банк картаси эгасидан унинг йўқолганлиги ёки ўғирланганлиги ҳақида ариза қабул қилинганда;
ПИН-кодни кетма-кет 3 марта нотўғри терилганда;
терговчи, суриштирувчи, суд ижрочиси ёки суднинг банк ҳисобварағидаги операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори олинганда;
банк карточкаларидан фойдаланиш тўғрисидаги шартномада белгиланган бошқа ҳолларда.