"Coca-Cola" жамғармаси Ўзбекистонда COVID-19 вирусига қарши чора-тадбирлар учун 200 минг доллар ажратди
Fri, 01/05/2020 - 18:37Жамғарманинг 200 000 АҚШ доллари миқдоридаги грант ажратишидан мақсади COVID-19 инқирози билан боғлиқ бўлган инсонпарварлик ёрдами доирасида Ўзбекистонга сунъий нафас олдириш ва бошқа тиббий ускуналарни тақдим этишдан иборат.
БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси "Coca-Cola" жамғармаси номидан ушбу миссиянинг ижроси учун масъул этиб белгиланган.