Беморлар ҳақидаги маълумотни ошкор қилиш қонунга зидми?
Fri, 20/03/2020 - 21:54Бугунги кунда коронавирусдан огоҳлик шароитида беморнинг шахсий маълумотларини эълон қилиш масаласи турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.
Шахсга доир маълумот ўзи нима? Шифокор сири-чи? Қайси ҳолда шифокор сирини ошкор этишга йўл қўйилади? каби саволларга жавоб бериш орқали масалага бироз ойдинлик киритишни лозим деб топдик.
Шахсга доир маълумотни ошкор қилиш мумкинми?
Қонунларимизга кўра, ҳар бир фуқаро шахсий дахлсизлик, ўз шаъни ва обрўсига қилинган тажовузлардан, шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга.