Янгиликлар

Самарқанд вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасига ким раҳбар бўлади?

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Эртага – 21 февраль куни соат 11:00 да Самарқанд вилоят ҳокимлигида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг учинчи сессияси бўлади.

Сессия ишида Президентимизнинг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида ташкил этилган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг Самарқанд вилояти бошқармасига раҳбар ва унинг ўринбосарлари тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси тўғрисида АХБОРОТ

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Кенгаш мажлисини очар экан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасидан келиб чиқадиган долзарб вазифаларнинг, шунингдек парламент юқори палатаси зиммасига юкланган ваколатларнинг амалга оширилиши борасида Сенат аъзоларининг масъулияти ҳақида тўхталиб ўтди.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг иккинчи ялпи мажлисини жорий йил 28 февраль куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

31 йил тўлди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Афғонистон ҳудудидан ҳарбий қисмларнинг олиб чиқилганлигининг 31 йиллиги муносабати билан 21- сонли Мусиқа мактаби биносида ташкил этилган тадбирда туман ҳокимлиги, туман мудофаа ишлари бўлими, “Ветеран” жангчи фахрийлар ва ногиронлар Республика бирлашмаси вакиллари иштирок этишди. Тадбир иштирокчилари Фахрий қоровул ва оркестр садолари остида Мотамсаро она ҳайкали пойига гуллар қўйишди.

Дастурга асосан маҳаллага янги бино қуриб берилади

“Mahalladosh.uz” сайтида 2020 йилнинг 17 феврал куни “Муаммолар кеча ё бугун пайдо бўлиб қолмаган” сарлаҳаси билан мақола чоп этилган. Унда бир нечта маҳалладаги камчиликлар қаламга олинган. Жумладан, Иштихон туманидаги “Одил” маҳалласида иситиш тизими мавжуд эмаслиги қайд этилган.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM