Янгиликлар

Туман Кенгашининг иккинчи сессияси бўлиб ўтди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугун халқ депутатлари Иштихон туман Кенгашининг иккинчи сессияси бўлиб ўтди. Кун тартибидаги масала бўйича туман молия бўлими бошлиғи Султон Ибрагимов ҳисобот берди.

Коронавирус сабабли бошқа хорижий давлатларга ҳам вақтинчалик бормаслик тавсия қилинди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда янги коронавирус оқибатида вафот этганлар сони 80 нафардан, касалланганлар сони эса 2400 нафардан ошган. Хубэй провинцияси ва унинг маъмурий маркази Ухань шаҳрида зарарланишнинг энг кўп ҳолати қайд этилган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони ошди. Энг юқори кўрсаткич Самарқандда

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 2020 йил 1 январь ҳолатига 33,9 миллион кишини ташкил этди. Аҳоли сони 2019 йил бошидан 650,3 минг кишига ёки 2,0 фоизга ўсди. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.

Келтирилган маълумотларга қараганда, 2020 йил 1 январь ҳолатига ҳудудларнинг республика жами аҳолиси сонидаги улуши бўйича энг кўп кўрсаткич Самарқанд вилоятида 11,4 фоизни ташкил этган.

Хусусий бандлик агентликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

2020 йил 22 январда Президентимиз томонидан «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун имзоланди ва жорий йил 23 январдан кучга кирди. Унга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда хусусий бандлик агентликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди.

Эндиликда мансабдор шахслар томонидан хусусий бандлик агентликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш базавий ҳисоблаш миқдорининг 10-15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM