Биринчи Президент таваллуди олдидан китоб-альбом нашр этилди
Thu, 23/01/2020 - 09:29Жорий йилнинг 30 январь куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудига 82 йил тўлади.
Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ва Ислом Каримов Фонди ҳамкорлигида "Ислом Каримов: улкан тарихий даврни мужассам этган инсон" деб номланган китоб-альбом нашр этилди.
Мазкур китоб Биринчи Президентимизнинг шахсий фотографи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Фарҳод Қурбонбоев ва фоторассом Темур Қурбонбоевнинг суратлари асосида яратилган.