Тўкин бозор юртнинг ободлиги, элнинг маъмурлиги белгисидир
Wed, 19/12/2018 - 19:06Тўкин бозор
юртнинг ободлиги, элнинг маъмурлиги белгисидир
Арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси давом этмоқда
Иштихон туман ҳокимлиги
Расмий веб-сайти
Тўкин бозор
юртнинг ободлиги, элнинг маъмурлиги белгисидир
Арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси давом этмоқда
“Домла Аброрий УМР” тақдирланди
Яқинда Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан "Ҳосил байрами" тадбири бўлиб ўтди. Маросимда соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшганлардан бир гуруҳига махсус мукофотлар топширилди.
Мукофотланганлар орасида "Домла Аброрий УМР" фермер хўжалиги бошлиғи Аброр Раббимов ҳам бор. Аброржон "Илғор фермер" кўкрак нишони билан тақдирланди.
ШОҲСАНАМ
"ЎЗБЕКИСТОН БЕЛГИСИ" СОҲИБАСИ
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллиги муносабати билан турли соҳаларда фаолият юритаётган ёшлардан бир гуруҳини "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида"ги қарорига асосан мамлакатимиз ёшларидан бир гуруҳи муносиб тақдирландилар. Улар орасида туманимиздаги "Umida-Non" оилавий корхонасининг раҳбари Шоҳсанам Содиқова ҳам бор.
КЎПРИК ҚУРИЛИШИ БОШЛАНДИ
Туманларни боғловчи Иштихон - Митан йўналишидаги Оқдарё устидаги кўприкнинг йиллар ўтгани сайин таъмирталаб бўлаётганлиги кўпчиликни ташвишлантираётган эди. Чунки оғир юк машиналарининг ўтиши, тинимсиз қатнов ўз самарасини кўрсатмоқда. Яқинда Самарқанд КФУК янги кўприк қурилишини бошлади. Умумий эни 15 метр келадиган кўприк қурилишида албатта, 3 метр пиёдалар йўлаги ҳам инобатга олинди.