Олиму уламоларнинг руҳонияти биз, ёшларга ҳамроҳдек эди...
Fri, 17/07/2020 - 14:20Инсонни хотиралар улғайтиради ва қайсидир маънода яшашга ундайди ҳам. Ҳар гал талабалик давримизни хотирлаганимизда ёшлигимизнинг энг жўшқин пайтлари ўтган ўша шиддатли ва мазмунли даврлар умримизнинг энг беғубор ва бахтли палласидек кўз олдимиздан ўтади. Бугун эришаётган ютуқларимизга, жамият равнақи, халқ фаровонлиги йўлида амалга оширилаётган ишларда бизга таълим берган, тарбия мактаби вазифасини ўтаган жонажон университетимизнинг аҳамиятини эътироф этгимиз келади.