Кам таъминланган оилаларни иш билан таъминлаш ва қишлоқ хўжалик масалалари муҳокама қилинди
Fri, 29/05/2020 - 22:10Аввал хабар берганимиздек бугун вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов иштирокида қишлоқ хўжалиги хусусан, ғалла ҳосилини нест нобуд қилмай йиғиштириб олиш, пилла етиштириш ва уни етказиб бериш масалаларига бағишланган ўқув семинар бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими томонидан кам таъминланган оилаларни иш билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди. Шундан сўнг пилла етиштириш ва ғалла ҳосилини йиғиштириб олиш масалалари муҳокама қилинди.