Рамазон ойида Самарқандда 159 нафар маҳкум жазодан озод этилди
Fri, 22/05/2020 - 14:00Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди раиси ўринбосари Ўткир Мамадалиевнинг zarnews.uz га маълум қилишича, Рамазон ойи давомида вилоятдаги жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 159 нафар маҳкум муддатидан аввал жазони ўташдан шартли озод қилинди, 14 нафар маҳкумга тайинланган жазо енгилроғи билан алмаштирилди.