Мактаб битирувчиларига аттестатнинг электрон шакли 15 июнга қадар етказилади
Mon, 25/05/2020 - 12:40Ҳудудий таълим бошқармалари жорий йилинг 5 июнига қадар битирувчиларга аттестат (шаҳодатнома ва сертификат) бланкаларига қўйиладиган якуний баҳоларни attestat.uzedu.uz электрон тизимига киритиши ҳамда белгиланган тартибда расмийлаштириши лозим.
Бошқармалар жорий йилнинг 15 июнига қадар чоп этилган аттестат (шаҳодатнома)ларни электрон шаклда (сканер) битирувчиларга етказади.