Янгиликлар

Сардоба сув омбори ҳудудида қолиб кетган икки нафар фуқаро ҳарбий вертолёт ёрдамида қутқарилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Сирдарё вилоятининг “Сардоба” сув омбори дамбаси ўпирилиши оқибатларини бартараф этишга жалб қилинган Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари томонидан юртдошларимизга кўрсатилаётган қаҳрамонона ишлар узлуксиз давом эттирилмоқда.

Фавқулодда вазият содир бўлган ҳудудларнинг бориш қийин жойларида разведка-қидирув ишлари амалга оширилмоқда.

Қидирув давомида икки кишининг ҳаёти қутқарилди. Вертолётга олинган бу икки фуқаро зудлик билан Сирдарё вилоятида фаолият кўрсатаётган Мудофаа вазирлигининг ҳарбий мобил тиббий марказига олиб келинди.

ИИВ карантин вақтида автомобилда ҳаракатланиш билан боғлиқ энг муҳим саволларга жавоб берди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш лицензиясига эга бўлган йўналишсиз таксилар ўзларининг рўйхатдан ўтган маъмурий ҳудуди доирасида йўловчиларсиз фақат етказиб бериш хизматини кўрсатиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси карантин вақтида автомобилда ҳаракатланиш бўйича энг долзарб саволларга жавоб қайтарди.

Лицензия билан такси хизмати кўрсатувчи ҳайдовчилар қандай ҳолларда йўловчи олиб юришлари мумкин?

ИИБ ходими чўкаётган аёлнинг ҳаётини сақлаб қолди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

2020 йил 3 май куни соат 8:30 да Вобкент туманида яшовчи 39 ёшли аёл ўз жонига қасд қилиш мақсадида туман ҳудудидан оқиб ўтувчи “Зарафшон” дарёсига ўзини ташлаган.

Маҳалла раисининг хабарига асосан зудлик билан ҳудудий профилактика инспектори майор А.Аблоқулов ва Вобкент тумани ИИБ 5-сон ички ишлар бўлинмаси бошлиғи, капитан Ҳ.Ҳожиевлар ҳодиса жойига етиб келишган. Бунгача аёл тахминан 50 метрлар сув оқими бўйлаб оқиб, кўп сув ютиши натижасида юзага қалқиб чиққан.

Самарқандда коронавирус билан курашган 68 нафар тиббиёт ходимлари иш жойидан карантин ҳудудига кузатилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Самарқанд вилоят юқумли касалликлар шифохонасида 68 нафар тиббиёт ходимлари 14 кунлик иш фаолиятини тугатиб, яна шунча кун давомида карантинни ўташ учун жўнатилди.

Вилоят ҳокимлиги, соғлиқни сақлаш бошқармаси мутасаддилари ушбу муддат давомида коронавирус юқтирган беморларнинг муолажасида иштирок этган тиббиёт ходимларини тантанали тарзда кузатиб қўйишди.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM